Легионерларимиз. Азизбек Турғунбоев 9-тур рамзий жамоасига киритилди
Туркия Суперлигаси 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу турда ҳам ўзбекистонлик футболчилар ўз клублари сафида ўзларини кўрсатишди.
"Ризеспор" "Бордум" меҳмони бўлди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ҳусниддин Алиқулов асосий таркибда майдонга тушди ва 81-дақиқада захирага олинди.
"Сивасспор" эса "Хатайспор"ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Азизбек Турғунбоев 10-дақиқада захирадан майдонга тушиб, икки голга ассистентлик қилди. Легионеримиз 9-тур рамзий жамоасига киритилди.
Фикрлар