Легионерларимиз. Бугун Абдихолиқов, Йўлдошев, Машарипов ва яна бир нечта футболчиларимизнинг ўйини бор

Бугунги санада бир неча легионерларимизнинг жамоалари чемпионат доирасида баҳс олиб боради.

Қозоғистон чемпионати. Бобир Абдихолиқов ва Шаҳбоз Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" чемпионатнинг 5-тур доирасида ўз уйида "Актобе"ни қабул қилади. Мазур баҳс 20:00да старт олади.

Қозоғистон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган яна бир учрашув - "Тобол" - "Астана" баҳси бўлиб ўтади. "Тобол" сафида ҳаракат қилаётган вакилимиз Игорь Сергеев ҳам ушбу ўйинни асосий таркибда бошаши кутилмоқда. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.

РПЛ. Россия премьер-лигасининг 22-турида "Краснодар" ва Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳаркат қилаётган "Нижний Новгород" баҳси бўлиб ўтади. Бу баҳс Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Саудия Арабистони чемпионати. Бугун Саудия Арабистони чемпионати 23-тур ўйинлари старт олади.

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ан-Наср" клуби сафарда "Ал-Фейҳа" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!