Легионерларимиз. Бугун Афонин янги жамоасида дебют қилади ва бошқалар

Бугун ўзбекистонлик футболчилар тўп сурадиган бир қанча жамоалар ўз ўйинларини ўтказишади.

Хитой Супер Лигасида 17-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” жамоаси сафарда “Яньбянь”га қарши баҳс олиб боради.

Егор Кримец тўп тепадиган “Бейжинг Гуоан” эса “Гуйчжоу” жамоасини қабул қилади.

Бугун шунингдек, Россия Премьер Лигасига старт берилади. Вагиз Галиулин тўп сурадиган “Тосно” клуби ўз тархида олий дивизиондаги илк ўйинида “Уфа”га қарши тўп суради.

“Оренбург” сафидан “Анжи”га кўчиб ўтган терма жамоамиз аъзоси Вадим Афонин эса бугун янги жамоаси сафида дебют қилиши мумкин. Боиси, “Анжи” бугун ўз майдонида  “ЦСКА”ни қабул қилади.

Шунингдек, Малайзиянинг “Т-Тим” жамоасида фаолиятини давом эттираётган Дилшод Шарофетдинов бугун сафарда бўладиган “Фелда Юнайтед”га қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

12.30 “Яньбянь” – “Шанхай СИПГ”(Одил Ахмедов)

16.35 “”Бейжинг Гуоан” – “Гуйчжоу”(Егор Кримец)

18.00 “Фелда Юнайтед” – “Т-Тим”(Дилшод Шарофетдинов)

19.30 “Тосно” – “Уфа”(Вагиз Галиулин)

22.00 “Анжи” – “ЦСКА”(Вадим Афонин)

Изоҳ: Ўйинлар бошланадиган вақт Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)