Легионерларимиз. Бугун Машарипов ва Ўрунов бир-бирига қарши!
Бугун Эронда тўп тепаётган икки ўзбекистонлик футболчи бир-бирига қарши ўйнайди. Эрон чемпионати 5-тури доирасида мухлислар "Теҳрон дербиси"га гувоҳ бўлади. Шаҳарнинг икки клуби "Истиқлол" ва амалдаги чемпион "Персеполис" бу турда ўзаро тўқнаш келади.
"Кўклар" сафида ҳаракат қилаётган Жалолиддин Машарипов ўйинга тайёр ва майдонга тушишга тайёр. "Қизиллар" етакчиси Остон Ўрунов эса бугунги беллашувни ўтказиб юборади. Ўрунов Эрон Про-лигаси 4-тури доирасидаги "Алуминиум"га қарши баҳсда жароҳат олиб захирага олинган эди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 20:30да старт олади.
Фикрлар