Легионерларимиз. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси ўйнайди

Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг бир қатор футболчилари ўз клублари сафида ўйин ўтказишади. 

Бугун Италия А Серияси 29-тур ўйинлари старт олади. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Кальяри" бу турда "Монца" майдонига сафар қилади. Шомуродов қайдномада бор ва катта эҳтимол билан асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 19:00да старт олади.

Франция чемпионатининг 26-турида "Ланс" ўз уйида "Ницца"ни қабул қилади. Учрашув тунги соат 01:00да старт олади. "Ланс" айни дамда 42 очко жамғарган ҳолда 5-поғонада кетмоқда.

Бугун Туркия Суперлигаси ҳам давом эттирилади. Чемпионатнинг 30-турида Азизбек Турғунбоев ҳаракат қилаётган "Сивасспор" "Адана Демирспор" майдонига сафар қилади. Беллашув 22:30да старт олади.

Маълумот учун, 29-турдан сўнг "Сивасспор" 38 очко жамғариб, 9-ўринда бормоқда.

Бундан ташқари, Отабек Шукуров шарафини ҳимоя қилаётган "Кайсериспор" "Аланьяспор" меҳмони бўлади. Ўйин 15:30да старт олади. 

"Кайсериспор" айни дамда 36 очко билан 13-ўринни банд қилиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!