Бугун ҳам бир нечта хорижда ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчилар клублари доирасида ўз ўйинларини ўтказади. Кечаги санада Файзуллаев ЦСКА сафида гол ва ассист қайд этган бўлса, Ҳусанов "Ланс"да асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ўйин ўтказди.

Бугун А Серияси 13-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Монца" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:30да старт олади. Беллашув қайдномсида Элдор Шомуродов ҳам бор ва бугун майдонга тушишга тайёр.

Бирлашган Араб Амирликларининг "Шабаб Ал-Аҳли" клубида ўйнаётган ярим ҳимоячимиз Азиз Ғаниев терма жамоадаги йиғиндан сўнг жамоаси ихтиёрига бориб қўшилди. Бугун "Шабаб Ал-Аҳли" ўз майдонида "Аль-Айн"ни қабул қилади ва баҳс 20:30да бошланади.

Туркия Суперлигасида ҳаракат қилаётган вакилларимиз Отабек Шукуров, Ҳусниддин Алиқулов ҳамда Жаҳонгир Ўрозоларнинг жамоалари бугун ўйнайди. 

Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган "Фотих Карагюмрюк" сафарда "Фенербахчи" билан ўйнайди ва учрашув 21:00да бошланади.

Ҳусниддин Алиқулов жамоаси "Ризеспор" эса бу турда "Антальяспор" майдонига сафар қилади. Бу баҳс 18:00да старт олиши режалаштирилган.

Ёш ва иқтидорли легионеримиз Жаҳонгир Ўрозов шарафини ҳимоя қилаётган "Эюспор" бу турда "Маниса"ни меҳмон қилади ва ўйиннинг старт ҳуштаги 18:00да чалинади.

Бугун ҳам РПЛдаги  легионерларимиз ўйнайди. Кеча Аббосбек Файзуллаев "Москва дербиси"ни ёндирган эди. 

Бугун Қозоннинг "Рубин" клуби "Казан Арена"да "Факел"ни қабул қилади ва учрашув 18:30да старт олади. Легионерларимиз Рустам Ашурматов ҳамда Умарали Раҳмоналиевлар жамоасига ёрдам беришга тайёр.

Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Русланбек Жиянов жамоаси "Нижний Новгород" бу турда "Ростов" майдонига сафар қилади. Бу баҳс старти 21:00да.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!