Легионерларимиз. Гадоевнинг жамоаси сафардан муҳим ғалаба билан қайтди
Ads

Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган  К Лига-2 да 12-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Шохрух Гадоев тўп сурадиган “Тэджон Ситизен” клуби сафарда “Асан Мугунгҳва” меҳмони бўлди.

Мазкур ўйинда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Гадоев 77-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Бугунги муваффақиятдан сўнг “Тэджон Ситизен”нинг очколари сони 16 тага етди ва турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди.

К Лига-2. 12-тур

“Асан Мугунгҳва” – “Тэджон Ситизен” 0:1.