
Легионерларимиз. Ҳасанбоевнинг жамоаси ОФК кубогини мағлубият билан бошлади
Бугун ОФК кубоги турнирида ҳам 1-тур ўйинлари ва плей-офф босқичи ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Фурқатжон Ҳасанбоев фаолият олиб борадиган Тожикистоннинг “Хўжанд” клуби сафарда Туркманистоннинг “Ахал” жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Ушбу ўйиннинг 18-дақиқасида Мурод Аннаев томонидан пеналтидан киритилган ягона гол мезбонларга илк ўйинда ғалаба келтирди.
Ҳасанбоев учрашувнинг 56-дақиқасида заҳирадан майдонга тушди.
Бир ҳафтадан сўнг эса Тожикистонда жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
ОФК кубоги. Плей-офф босқичи. Биринчи ўйин
“Ахал” (Туркманистон) – “Хўжанд” (Тожикистон) 1:0
Гол: Аннаев (18 пенальтидан).
Фикрлар