Легионерларимиз: Икром Алибоев жамоасидан навбатдаги ғалаба
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Икром Алибоев фаолият олиб бораётган “Сеул” клуби Кей лигада айни пайтда 3-поғонани эгаллаб турибди.
Жамоа 15 сентябрь санасида 29-тур доирасида “Инчхон Юнайтед” билан ўз майдонида баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинни ҳамюртимиз бошланғич таркибда бошлади ва 81 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
“Сеул” навбатдаги учрашувини 21 сентябрда сафарда “Поҳанг Стилерс”га қарши ўтказади.
Фикрлар