Легионерларимиз. Кримецнинг жамоаси немис мутахассиси қўл остида кетма-кет ғалаба қозонмоқда
Ads

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Хитой Супер Лигасида 17-тур ўйинлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец тўп сурадиган “Бейжинг Гуаон” жамоаси ўз майдонида “Гуйчжоу” жамоасини қабул қилди.

Ҳамюртимиз учрашув қайдномасидан ўрин олмаган мазкур беллашувда 2:0 ҳисобида унинг жамоаси ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, жамоага Рожер Шмидт келганидан буён “Бейжинг Гуоан” ўзининг кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Хитой Супер Лигаси. 17-тур

“Бейжинг Гуоан” – “Гуйчжоу” 2:0

Голлар: Сориано(39), Жанг Чиминг(57).