Легионерларимиз. Москва дербисида Денисовнинг жамоаси “Спартак” билан дуранг ўйнади
Ads

Бугун Россия Премьер-лигасида 21-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган “Локомотив” жамоаси ўз майдонида “Спартак”ни қабул қилди.

Москва дербисида ғолиб номи аниқланмади – 0:0. Денисов эса бугун заҳирада қолди.

Бугунги натижадан сўнг “темирйўлчилар” турнир жадвалида 46 очко билан пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Россия Премьер-лигаси. 21-тур

Локомотив – Спартак 0:0 (0:0, 0:0)

Локомотив – Гильерме, Рыбус, Пейчинович, Кверквелия, Игнатьев, Миранчук, Денисов, Фернандеш, Миранчук, Коломейцев, Эдер (Тарасов, 90).

Спартак – Селихов, Кутепов, Максимович, Ещенко, Комбаров, Фернандо (Ананидзе, 78), Глушаков, Самедов (Мельгарехо, 65), Зобнин, Промес, Луис Адриано.

Огоҳлантиришлар: Ещенко (22), Максимович (25), Фернандеш (40), Зобнин (70), Комбаров (76), Кутепов (81).