Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Легионерларимиз. Мусаевнинг голи жамоасига ажойиб “камбек”ни тақдим этди

Изоҳлар: 0

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Япония Ж лигасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб бораётган “Жубило Ивата” жамоаси бу тур ўз майдонида “Саган Тосу” клубини қабул қилди.

Жуда ҳам қизғин кечган баҳс якунида мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди. “Жубило Ивата” гарчи 88-дақиқада ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган бўлсада, 89-дақиқада мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада эса Мусаев жамоасининг иккинчи голини киритди ва мезбонлар сўнгги 5 дақиқа ичида ажойиб “камбек”ни амалга оширишди. Ҳамюртимиз учрашувни тўлиқ ўтказди.

J лига. 7-тур
“Жубило Ивата” – “Саган Тосу” 2:1
Голлар:
Адаилтон 89, Мусаев 90+4 – Тойода.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ