Легионерларимиз. Нагаевнинг жамоаси рус клуби билан дуранг ўйнади

Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби янги мавсум учун тайёргарликни Туркияда олиб бормоқда.

Кеча чимкентликлар мазкур йиғин доирасида Россиянинг "Балтика"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Ушбу ўйинда ҳисоб очилмади. Нагаев ўйинни асосий таркибда бошлади ва 70-дақиқада заҳирага олинди.

Назорат ўйини

"Ордабаси" (Қозоғистон) - "Балтика" (Россия) 0:0.