Легионерларимиз. Одил Аҳмедовнинг жамоаси навбатдаги ғалабани қўлга киритди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолият олиб бораётган “Шанхай СИПГ” жамоаси бу сафар “Бейжинг Женьхе” клубига қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда ҳамюртимиз бошланғич таркибда майдонга чиқди ва 76 дақиқа ҳаракат қилди.
Мазкур ғалабадан сўнг, “Шанхай СИПГ” ҳисобидаги очколар сони 34тага етди ва жамоа мусобақа жадвалида 2-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар