Легионерларимиз Премьер-лигани “ёрворди”!

Хабарингиз бор, Қозоғистон  Премьер-лигасида уч нафар футболчимиз – Игорь Сергеев, Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқов тўп тепмоқда.

Ҳужум чизиғи вакиллари бўлган бу ўйинчиларимизнинг бари Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ҳисобланади.

Премьер-лига ўйинлари бошланишидан олдин, кўплаб мухлису мутахассислар чемпионат тўпурарлиги учун ўзбек футболининг икки тарбияланувчиси – Бобур Абдухолиқов ва Игорь Сергеев ўзаро рақобат олиб бориши тахмин қилинган эди.

Чунки, “Насаф” тарбияланувчиси бўлган Бобур Абдухолиқов ўтган мавсумда Беларусь чемпионатида порлади. 25 ёшли ҳужумчимиз чемпионатнинг энг яхши футболчиси, энг фойдали ўйинчиси ва тўпурарлар пойгаси ғолиби бўлди. “Энергетик-БГУ”ни кумуш медаль соҳиби қилган Бобур 26 та гол билан  Беларусь чемпионатлари тарихида бир мавсумда энг кўп тўп киритган легионерга сифатида рекорд ўрнатди.

63fb659774aa4

Игорь Сергеев эса, Қозоғистон чемпионатига кўчиб ўтганидан бери, аввал “Актобе”да, кейин “Тобол”да тўпурарлик қобилиятини намойиш қилиб келмоқда.   

Чемпионат старти ўзбек футболчиларининг бенифисига айланиб кетди. Айниқса, Премьер-лиганинг учинчи тури ўзбек легионерларига бағишланди.

“Ордабаси” шарафини ҳимоя қилаётган Бобур Абдухолиқов “Жетису” жамоасига қарши ўтказилган учрашувнинг 18-дақиқада ҳақиқий ҳужумчиларга хос тарзда ҳаракат қилиб, ҳимоячиларни ортда қолдирган ҳолда, дарвозани ишғол қилди.

Бу Абдухолиқовнинг чемпионатдаги иккинчи голи бўлди. Шунингдек, унинг ҳисобида битта ассист ҳам бор.

Шимкент жамоасидаги иккинчи вакилимиз – Шаҳбоз Умаров кетма-кет иккинчи ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйди. Ҳужумкор футболчимиз “Жетису” жарима майдончасидаги пала-партишликни аниқ зарба билан жазолади – 2:0.

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва легионерларимиз жамоаси чемпионатдаги очколари сонини тўққизтага етказиб олди.

“Тобол” шарафини ҳимоя қилаётган Игорь Сергеев дастлабки икки учрашувни қуруқ якунлаганининг ҳиссасини “Шахтёр”га қарши ўйинда чиқарди. Беллашувнинг 20-дақиқада ўзбекистонлик ҳужумчи тўпни майдон марказида эгаллаб олиб, катта тезликда рақиб дарвозасига ташланди ва униқ зарба билан ҳисобни очди.

Баҳснинг 57-дақиқасида Игорь Сергеев жарима майдончасида чаққонлик қилиб, ҳимоячилар ва дарвозабонни доғда қолдириб, иккинчи тўпини киритди.

YsdlES2NUf8

Беллашув охирида қарағандаликлар битта жавоб тўпини киритди. Бироқ, мезбонларнинг катта устунлигида ўтган беллашувда тажрибали ҳужумчимизнинг дубли жамоасининг ғалабаси учун етарли бўлди ва кустанайликларнинг тўплаган очколари сони тўққизтага етди.

Легионерларимиз тўп тепаётган ҳар иккала жамоа учинчи турдан кейин юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилмоқда.

“Ордабаси” футболчилари кейинги турни 1 апрель куни сафарда “Астана” жамоасига қарши ўтказади. “Тобол” вакиллари эса шу куни “Жетису” меҳмони бўлади.   

Шомуродов бор ва Ўзбекистон янги чемпионатда юқори ўрин учун курашади!

Шомуродовга Дибала қачон жойини бўшатиб беради?

Абдухолиқов Премьер-лигада ҳам порлай бошлади!

Шомуродов нега “Лилль”, “Эвертон”, “Вальядолид” ва “Байер” таклифини қабул қилмади?

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Socceruzb
14/03/2023 21:09
Шимкентмас, Чимкент