Легионерларимиз. Саломовнинг жамоаси гранд клуб билан дуранг ўйнади

CHERY AUTO

Бугун Қозоғистон Премьер-Лигасида 21-тур ўйинларига якун ясалди. Ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган “Атирау” клуби бу тур сафарда қозоқ футболи гранди “Қайрат”га қарши олиб борди.

Tecno

Ҳамюртимиз заҳирада қолдирилган мазкур беллашувда кучлар тенг келди – 1:1.

Шу тариқа, “Атирау” ўз очколари сонини 18 тага етказиб олди ва айни дамда 12 жамоа орасида 10-ўринда бормоқда.

Қозоғистон Премьер-Лигаси. 21-тур

“Қайрат” – “Атирау” 1:1

Голлар: Турисбек(75) – Шикимич(70).

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию