Легионерларимиз. Сергеев гол урган баҳсда "Патум Юнайтед" ғалаба қозонди

Таиланд чемпионати 13-туридан ўрин олган "Патум Юнайтед" - "Ратчабури" баҳси якунланди ва унда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 15-дақиқада Игорь Сергеев ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим сўнгида унинг жамоадоши Ихсан Фанди орадаги фарқни иккитага ошириб қўйд. Учрашув сўнгида Таса гол уриб, ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа, "Патум" ўз уйида ғалаба қозонди ва турнир жадвалида 27 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!