
Легионерларимиз. Шомуродовнинг дебюти “қолдирилди”
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Россия Премьер-Лигасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган “Ростов” клуби ўз майдонида Грознийнинг “Ахмат” клубини қабул қилди.
Ушбу беллашувда 54-дақиқада Садаев томонидан киритилган ягона гол меҳмонларга 3 очко келтирди.
Ҳамюртимиз эса заҳирада қолдирилди ва ростовликлар сафидаги дебюти ҳам “қолдирилди”.
Россия Премьер-Лигаси. 2-тур
Ростов – Ахмат 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 54 Садаев.
Ростов – Абаев, Мевля, Вилюш, Устинов (Паршивлюк, 80), Байрамян, Гацкан, Маер (Думбия, 64), Калачев (Зуев, 71), Юсупов, Могилевец, Бухаров.
Ахмат – Городов, Семенов, Анхель, Филипе Сампайо, Родолфо (Роши, 65), Лео Жаба, Иванов, Уциев, Митришев (Бериша, 76), Мохаммади, Балай(Садаев, 46).
Огоҳлантиришлар: Филипе Сампайо (27), Лео Жаба (40), Родолфо (61), Бериша (90), Думбия (90).
Фикрлар