Легионерларимиз. Шукуровнинг жамоаси пешқадамга айланди
Ads

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган "Шаржа" жамоаси ўз майдонида "Ал-Фужайра"ни қабул қилди.

Мазкур учрашувда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Ҳамюртимиз беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Бугунги муваффақиятдан сўнг "Шаржа" жамғарган очколар сони 12 тага етди  ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда.

БАА Про-лигаси. 4-тур

"Шаржа" - "Ал-Фужайр" 3:0

Голлар: Веллитон (4), Коронадо (45+2, 60).