Легионерларимиз. Хитойдаги “ўзбек дербиси”да "голлар шоу"си бўлди

Бугун Хитой Супер Лигасида 16-тур ўйинлари давом эттирилди. Эътиборлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Анзур Исмоилов хамда Одил Ахмедовлар фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” хамда “Шанхай СИПГ” жамоалари бу турда ўзаро баҳс олиб боришди.

Хитойдаги “ўзбек дерби”сида Анзур Исмоиловнинг “Чангчунь Ятай”и 4:2 ҳисобида Ахмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ”дан устун келди.

Ҳар иккала юртдошимиз мазкур баҳсда 90 дақиқа ўйнашди.

Хитой Супер Лигаси. 16-тур

“Чангчунт Ятай” – “Шанхай СИПГ” 4:2 (3:0, 1:2)

Голлар: Саболч Хусти(22 пеналттидан), Жианг Же(26), Тан Лонг(29), Игало(58) – Жанг Хиаофеи(54 автогол), Ли Шенглонг(66).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!