Лэмпард: "Челси" кучли тўртлик учун курашда аутсайдерга айланди
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард қишги трансфер ойнаси вақтида харидлар амалга оширмаганидан норози эканлигини яшириб ўтмади.
"Биз қандайдир сабаблар билан биронта харидни амалга ошира олмадик. Бу транссфер ойнасида менимча, "Манчестер Юнайтед" топ савиядаги ўйинчини (Бруно Фернандеш) таркибига қўшиб олди.
"Тоттенхэм" биздан ортда қоляпти, бироқ улар бир қанча трансферларни амалга оширишди, яна энг муҳими шартномаси якунланаётган ва клубдан кетишни истаган футболчиларга чиқиш эшикларини очиб беришди.
Гоҳида бу йўл янги футболчи сотиб олиш каби муҳим қарор саналади, чунки бу орқали жамоа ичидаги муҳит яхшиланади. Бу ҳам ақлли иш юритишнинг бир йўли.
"Челси" энг яқин рақибларидан 6 очко олдинда, бу бизнинг ютуғимиз, бироқ рақобатчиларимиз ўз таркибини кучайтирганини ҳисобга олсак, биз аутсайдерга айландик. Бу ҳақиқат", - дейди Лэмпард.
Фикрлар