Лэмпард "Челси"да қанча маош олиши маълум бўлди
Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти жамоанинг собиқ футболчиси Фрэнк Лэмпардни бош мураббий лавозимига тайинлашга яқин турибди.
The Times нашри тарқатган хабарга кўра 41 ёшли мутахассис “аристократлар” сафида йилига 4,5 млн евро маош олади.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард 2001-2004 йилларда “Челси” шарафини ҳимоя қилган. У лондонликлар сафида 429 та ўйин ўтказган ва 147 та та тўп киритишга эришган. У ўтган мавсум “Дерби Каунти”ни бошқарган эди.
Фикрлар