Лэмпард

"Челси" бош мураббийи Френк Лэмпард жамоа ҳужумчиси Тэмми Абрахамнинг АПЛ доирасида "Вест Хэм"га қарши кечадиган ўйин олдидан ҳолати қандай эканлигини айтиб ўтди.

"Абрахам жиддий бўлмасада, оғриқни ҳис қилмоқда. У эртага "Вест Хэм"га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Кўрамиз, душанба куни нима бўларкан," - деди Лэмпард.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли форвард ЧЛ доирасида "Валенсия" (2:2) га қарши кечган баҳснинг дастлабки бўлими охирларида ҳаводаги тўп учун курашдан сўнг, майднога ноқулай аҳволда йиқилганди.