Лэмпард ҳимояни кучайтиришга вариантлар топди
Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарлари жамоага яхши даражадаги ҳимоячи олиб келиш ҳаракатида. Бош мураббий Фрэнк Лэмпарднинг талабига кўра, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз ҳамда “Брайтон” вакили Льюис Данк “кўклар” рўйхатидан ўрин олган.
“Аристократлар” Стоунзни кейинчалик харид қилиш шарти билан ижарага олмоқчи, чунки унинг нархи бироз баланд. Данк учун сўралаётган маблағни тўлашга эса тайёр. “Чайкалар” фулбек хизматлари учун 40 млн фунт стерлинг талаб қилмоқда.
Аввалроқ, лондонликлар трансферлар учун 200 млн фунт атрофида ажратиши маълум қилинганди.
Фикрлар