Лэмпард "Сити" ҳимоячисини Лондонга таклиф қилмоқчи
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз мавсумлар оралиғида клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштираётган "Челси" бор эътиборини 26 ёшли англиялик футболчига қаратмоқчи.
Стоунз номзодига "кўклар" бош мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Таъкидланишича, футболчи лондонликлар ўйин услубига тўла мос тушади.
Олдинроқ, "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Стоунзнинг келажаги бўйича мавсум сўнггида қарор қилиниши ҳақида айтиб ўтган эди.
Фикрлар