Лэмпард Террини жамоасига олмаслигини айтди

"Дерби" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ўз жамоасига жамоасига айни дамда ишсиз юрган собиқ жамоадоши Жон Террини жалб этмаслигини айтди.

“Жон – фантастик етакчи ва буюк футболчи. У ҳозир жуда кўп таклифларга эга. Бизда ҳозир ҳимоя чизиғида ҳаммаси жойида ва шу боис ҳеч кимни харид қилмоқчи эмасмиз.

Жон қаерга борса ҳам буюк бўлиб қолади. У нимани хоҳласа шуни қилади”, - дейди Лэмпард.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 37 ёшли футболчи Москванинг “Спартак” клубидан бўлган таклифни рад этган эди. Унда шунингдек “Астон Вилла”га ёки “Челси”га қайтиш вариантлари ҳам мавжуд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар