Лэмпард ва Сульшер бир вундеркиндни талашяпти
“Манчестер Юнайтед” ва “Челси” қишки трансферлар вақтида “Кальяри” ҳимоячиси Себастьян Валюкевични қўлга киритиш учун ўзаро рақобатлашмоқда.
20 ёшли польшалик марказий ҳимоячи ишончли ўйинлари билан қатор гранд клублар эътиборига тушди. Юқорида номи зикр этилган инглиз клубларидан ташқари “Боруссия” ҳам Себастьян Вальюкевични ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
“Кальяри” бу футболчини 2018 йили Польшанинг “Погонь” жамоасидан олиб келган. Шу пайтга қадар ёш футболчи А Серияда 19 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди.
Фикрлар