Лэмпардни "Челси"да нима ранжитди?

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард истеъфога чиқарилгач, бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Аввало, мени 18 ой давомида ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Умид қиламанки, улар бу нарса мен учун қанчалик муҳимлигини тушунишади.

Бундай катта лавозимда қийинчиликлар бўлишини билардим. Жамоани қийин пайтда қабул қилиб олдим. Мен академия битирувчиларидан асосий жамоага ўтиб, у ерда ўзини яхши кўрсатган футболчилар борлигидан фахрланаман. Улар - клубнинг келажаги.

Жорий мавсум клубни янги даражага олиб чиқиш учун менга етарли вақт берилмаганидан ранжидим. Шундай бўлса-да, Абрамовичга, клуб раҳбариятига, футболчиларга, мураббийлар штабига, айниқса, мисли кўрилмаган оғир даврда, уларнинг фидокорона меҳнати учун миннатдорлик билдирмоқчиман.

Жамоага келажакда катта муваффақиятлар тилайман”, - деди Лэмпард.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!