Лэмпардни истеъфога чиқаришмоқчи
Афсонавий англиялик футболчи, ҳозирда "Эвертон" бош мураббийи ҳисобланган Фрэнк Лэмпард тез орада ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "ирисчилар" раҳбарияти Лэмпард қўл остидаги жамоа қайд этаётган натижалардан норози ва шу сабабли уни истеъфога чиқариш ҳақида ўйламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фрэнк “Эвертон”ни 2022 йилнинг январь ойидан буён бошқариб келмоқда. Мерсисайдликлар АПЛнинг ортда қолган 20 та туридан сўнг 15 очко тўплади ва мусобақа турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда. Кеча улар Лондонда “Вест Хэм”га 2:0 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Фикрлар