Лэмпарднинг курсисига бешта даъвогар пайдо бўлди

“Челси” раҳбарияти жамоа натижаларидан қониқмаётгани боис бош мураббий Фрэнк Лэмпард ўрнига бошқа мутахассисни таклиф қилмоқчи.

Маълумотларга қараганда, клуб хўжайинлари айни пайтда беш нафар мураббийнинг номзодини ўрганиб чиқяпти. Улар уч нафари ишсиз юрган Массимилиано Аллегри, Ральф Рагник ва Томас Тухелдир.

Шунингдек, “Челси”дан таклифи олиши кутилаётган мутахассислар орасида “Лейпциг”ни гранд клублар қаторига қўшган Юлиан Нагельсманн ва “Саутгемптон”ни муваффақиятли бошқараётган Ральф Хазенхюттл ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!