Леонардо Бонуччи: Италия жаҳон чемпионатига чиқишга мажбур!

 

Италия терма жамоаси ва “Милан” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ФИФА матбуот хизмати билан суҳбатда ЖЧ–2018 йўлланмаси учун Швецияга қарши кечадиган плей-офф ўйинлари ҳақида фирк билдирди.

“Плей-офф босқичида қийин рақибга қарши баҳс юритамиз. Швецияликлар гуруҳ босқичида Голландияни ортда қолдириб, ўз кучини кўрсата олди. Осон бўлмаслиги аниқ, аммо биз – Италия ва шунинг учун ЖЧга чиқишга мажбурмиз.

Швеция ўз тарихидаги энг яхши футболчи – Златан Ибрагимовичсиз шу ергача кела олди. ”Швецияликлик ўз мухлисларига совға тайёрлашни мақсад қилган. Улар ҳимояга ётиб олади, деб ўйламайман.

Бўлажак беллашувда сифатли ўйин кўрсатишимиз зарур. Бир жамоа бўлиб, ҳар биримиз учун курашишимиз ва 100% кучимизни беришимиз лозим. Айнан шу каби хусусиятлар терма жамоа ва клубда юқори натижаларга эришишда ёрдам беради. Умид қиламанки, ЖЧга чиқиш йўлида юқоридаги айтилганларнинг барчасини уддалаймиз”, – деди Бонуччи. 

Эслатиб ўтамиз, Швеция ва Италия ўртасидаги дастлабки ўйин 10 ноябрь куни Стокгольм шаҳрида, жавоб ўйини эса 13 ноябрь куни Милан шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!