Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 30-туридан ўрин олган "Лестер" - "Манчестер Сити" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

Лестер

    Премьер-лига 30-тур

    03/04/2021, 21:30

    0
    :
    2
    Тугади

    Манчестер Сити

    • Бенжамен Менди 58'
    • Габриэль Жезус 74'

    Стадион: King Power Stadium 0 томошабин

    Бош ҳакам: Anthony Taylor

    45'
    90'

    • 90+3'

      Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

    • 90+2'

      Гвардиола шогирдлари ва ниҳоят, рақибга ўйнашга бермоқда.

    • 90'

      Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

    • 88'

      Кевин Де Брюйне ўз ўрнини Фил Фоденга бўшатиб берди.

    • 86'

      Жарима майдони ичида қулай имконият ҳосил қилган Мэддисоннинг зарбаси кучсиз чиқди.

    • 85'

      Ндиди ўрнига Намполис Менди майдонга тушди.

    • 83'

      Жэймс Мэддисоннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

    • 82'

      Мэддисонга нисбатан қоида бузган Фернандиньога сариқ карточка кўрсатилди.

    • 79'

      Ҳозиргина қулай имкониятни кўкка совурган Рияд Махрез ўз ўрнини Ферран Торресга бўшатиб берди.

    • 78'

      Бирга-бир вазиятдан Рияд Махрез фойдалана олмади.

    • 76'

      Гол урган меҳмонлар фаолликни давом эттирмоқда

    • 74'

      ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

      Стерлингнинг пасидан кейин 100 фоизлик имкониятга эга бўлган Жезус ҳисобдаги фарқни оширди.

    • 72'

      Брендан Рожерс Мэддисон ва Рикардо Перрейрани майдонга туширди. Улар ўрнига Ихеаначо ҳамда Олбрайтон захирага олинди.

    • 70'

      Майдон марказида Тилеманс Стерлингни йиқитди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

    • 68'

      Ўйин темпи пасайди. "Манчестер Сити" тўпни рақибга бермаяпти.

    • 66'

      Де Брюйне вазиятни кескинлаштирувчи пас берди. Аммо ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

    • 63'

      Серхио Агуэро ўз ўрнини Рахим Стерлингга бўшатиб берди.

    • 60'

      "Шаҳарликлар" ўйиндаги усутнликни ҳисобга кўчиришга муваффақ бўлди. 

    • 58'

      ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди! Бу сафар ҳаммаси ўз жойида!

      Жарима майдони ичида бир рақибини алдаган Менди аниқ зарба билан дарвозани ишғол этди.

    • 56'

      Жарима майдони ичидан Агуэро аниқ зарба бера олмади.

    • 55'

      Жейми Варди воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

    • 52'

      Майдон эгалари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Камсонли ҳужумлардан бири бесамар якунланди.

    • 50'

      Иккинчи 45 дақиқаликда манчестерликлар бироз фаол ўйин намойиш этмоқда.

    • 48'

      Жезуснинг узатмасига Серхио Агуэро ета олмади.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди!

    • 45+2'

      Танаффус!

    • 45+1'

      Бирга-бир вазиятга чиқиб, Эдерсонни алдаб ўтган Варди дарвозани ишғол этди. Аммо ён ҳакам офсайд туфайли ўйинни тўхтатди.

    • 45'

      Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

    • 43'

      Габриэль Жезуснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

    • 41'

      "Манчестер Сити" футболчилари рақибга жарима майдонига кириш имкониятини бермаяпти.

    • 39'

      Рияд Махрез жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

    • 36'

      Ҳужумда қоида бузган Ихеаначо жамоаси ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

    • 34'

      Жарима майдони ичидаги саросимадан фойдаланган Махрезнинг зарбасини зич жойлашган ҳимоя қизиғидагилар қайтарди.

    • 32'

      Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Де Брюйнени йиқитган Ндиди огоҳлантирилди.

    • 30'

      Тартибли ҳимояланаётган Гвардиола шогирдлари марказдаёқ рақибни тўпсизлантирмоқда.

    • 28'

      Фернандиньо рейд уюштираётган Айозе Пересни йиқитди. "Тулкилар"нинг навбатдаги ҳужуми тактик фол ёрдамида тўхтатилди.

    • 25'

      Даҳшатли натижа! Сўнгги 5 дақиқадаги тўп назорати 96:4, меҳмонлар фойдасига!

    • 23'

      Ҳисоб очилиши мумкин эди! Де Брюйненинг стандартдан йўллаган зарбаси тўсинни титратди.

    • 22'

      "Манчестер Сити" футболчилари жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

    • 20'

      Тўп "шаҳарликлар"да. Улар тўпни марказда ушлаб турибди.

    • 17'

      Гвардиола шогирдлари қанотларни анча фаол ишлатиб, олдинга ўтяпти

    • 15'

      Рияд Махрезнинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди.

    • 12'

      Ўйин юқори темпда давом этмоқда. Томонлар бир-бирини ҳужумлар билан "сийлаяпти".

    • 10'

      Фернандиньо майдон марказида рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

    • 7'

      Манчестерликлар аста-секинлик билан ўйин назоратини қўлга олишга интилмоқда

    • 5'

      ЙЎҚ! Ён ҳакам байроқчасини кўтарди. Офсайдда турган Агуэро Шмейхелга ҳалаб берган деб топилди.

    • 5'

      ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

      Фернандиньонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

    • 4'

      Марк Олбрайтоннинг жарима майдони томон узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

    • 3'

      Майдон эгалари тезкор гол илинжида олдинга ўтмоқда.

    • 1'

      Учрашувга старт берилди!

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар