“Лестер” футболчиси ортга қайтиб кетиши мумкин
Ads

Англиянинг “Лестер Сити” клуби ҳужумчиси Ислом Слимани Португалияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда A Bola хабар бермоқда.

Юқорида номи тилга олинган манба берган хабарга кўра, Слиманининг собиқ клуби – Лиссабоннинг “Спортинг” клуби Слиманининг Англияда кам ўйнаётганлигидан фойдаланиб, уни ортга қайтармоқчи.

Қайд этиш жоиз, “Спортинг”да уни қайта сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Ўз навбатида, футболчининг ўзи ҳам ортга қайтишга қарши эмас.

Маълумот учун, Слимани 2016 йилнинг ёзида “Спортинг”дан 35 млн еврога ҳарид қилинган эди.