Англиянинг “Лестер Сити” жамоаси бош мураббийи Крэйг Шекспир ярим ҳимоячи Рияд Махрезнинг жамоадан кетиши борасидаги хабарларга изоҳ берди.

“Биз кучли футблчиларни сотиб оладиган жамоа бўлмоқчимиз. Кучлиларни сотадиган эмас. Махрез ҳақиқатдан ҳам жамоадан кетмоқчи ва биз буни биламиз. Бироқ биз унинг учун ақлбовар қилмайдиган таклиф олмадик. Шундай экан, Махрез жамоада қолади.

У профессионалларга хос тарзда бу хабарларга заррача эътибор бермади ва жамоа билан машғулотларни давом эттирмоқда”, – деб айтиб ўтди Шекспир.