Аввал хабар берганимиздек бундан бироз аввал Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Лестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

"Кинг Пауэр" стадионида кечган беллашув меҳмонларнинг 2:1  ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. 10-дақиқада Садьо Мане ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнггида эса Роберто Фирмино ҳисобни  ишончли кўринишга келтирди. Бунга "тулкилар" сафида Рашид Геззаль бир маротаба жавоб қайтарди.

Шу тариқа, "Ливерпул"нинг ғалабали серияси бу тур ҳам давом этди. Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: