"Лестер Сити" - "Тоттенхэм": Варди ҳисобни очди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси сўнгги туридан ўрин олган марказий учрашув: "Лестер Сити" - "Тоттенхэм" баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Ушбу ўйин келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этувчи жамоани аниқлаштириб беради.

  • 90+7'

    Учрашув якунланди! "Лестер" ЕЧЛ йўлланмасини қўлдан чиқарди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+6'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Гарет Бейл ўйинга нуқта қўйиб келди! Хавфли ҳужум аниқ зарба билан якунланди ва ҳисоб 2:4 кўринишига келтирилди! 

  • 90+3'

    "Тоттенхэм"да ўзгариш: Сон Хёнг Мин ўрнига Родон ўйинга қўшилди.

  • 90+1'

    Бурчакдан тўпни Тилеманс ўйинга киритиб беради.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89.'

    Йўқ, гол тоза. "Тоттенхэм" ўйиндаги мувозанатни ағдариб ташлади.

  • 89'

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади, гол бекор қилиниши мумкин.

  • 87'

    ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ҳарри Кейн жарима майдончаси ичида сайр қилиб юргандек ўйнади ва тўпни Бейлга оширди, Гарет эса пушка зарбаси билан тўпни дарвозага михлаб қўйди!

  • 85'

    Уинкс сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 83'

    Бурчакдан тўпни Сон ўйинга киритиб беради.

  • 82'

    Ўйин темпи тобора ошиб бормоқда. Ҳарри кейн жарима майдончаси ичига тўпни етказди, бироқ муваффақиятсиз.

  • 80'

    Марк Ольбрайтон заҳирага олинди, унинг ўрнига ҳужумкор Айозе Перез ўйинга қўшилди.

  • 77'

    Соннинг зарбасинни Шмейхель қайтарди!

  • 76'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Тоттенхэм" ҳисобни тенглаштирди! Шмейхель ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди...

  • 75'

    Бурчакдан тўпни Сон ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар фаол ҳаракат қилди.

  • 72'

    Уинкснинг жарима майдончаси ичига узатган тўпи ўхшамади.

  • 70'

    Мухлислар ўйин темпига кўрк бағишламоқда. Фанатлар борлиги нақадар яхши!

  • 68'

    "Тоттенхэм"да ўзгариш: Бергвейн ўрнига Бейл, Алли ўрнига Моура ўйинга қўшилди.

  • 66'

    Варди охиригача курашди ва жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 65'

    Бурчакдан тўпни Тилеманс ўйинга киритиб берди, ўйин темпи тобора ошиб бормоқда.

  • 63'

    Юрий Тилемансга нисбатан фол ишлатилди.

  • 62'

    "Лестер"да ўзгариш: мухлислар олқиши остида майдонни тарк этган Меддисон ўрнига Рикардо ўйинга қўшилди.

  • 60'

    Ихеаначонинг зарбасини Льорис қайтарди.

  • 57'

    Келечи Ихеаначога нисбатан қўпол ўйнагани учун Бергвейн сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 55'

    Бурчакдан тўпни "шпорлар" вакиллари ўйинга киритиб беради.

  • 50'

    Тилеманс бурчакдан тўпни ўйинга киритди, сўнгги зарбани Льорис ушлаб олди.

  • 49'

    Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади. Бу бурчакдан такрорий жарима тўпи ижро этилади.

  • 48'

    Марк Ольбрайтон жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, ҳимоячилар тўпни чиқариб юборди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45+1'

    "Лестер" ҳужумларда фаол.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Ольбрайтон чиройли ўйнамади. Тактик фол.

  • 43'

    "Лестер" голдан сўнг устунликни тўлиғича қўлга олди. Тактик ҳужум давом этади.

  • 41'

    ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Харри Кейн ниҳоят ҳужумни аниқ зарбаси билан якунлади! Тўп Шмейхельнинг оёқлари орасидан ўтиб, дарвоза тўридан жой олди!

  • 41'

    Ҳарри Кейн жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди. Форвард бугун яхши зарбалар бера олмаяпти!.

  • 37'

    Сон бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, хавфли вазият, бироқ ижро борасида муаммо кузатилди.

  • 36'

    "Лестер" онлайн турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

  • 35'

    Меддисон калит пас билан Ихеаначони олдинга чиқариб юбормоқчи эди, бироқ Санчез ҳимояда яхши ўйнади.

  • 34'

    Бергвейн офсайдда қолиб кетди.

  • 32'

    Ҳарри Кейннинг аниқ, лекин кучсиз зарбасини Каспер Шмейхел ушлаб олди.

  • 30'

    Зарбалар статистикаси: 2:0!

  • 28'

    Келечи Ихеаначо ўткир бурчакдан зарба берди, бирозгина ноаниқ.

  • 25'

    Бурчакдан тўпни ўйинга Сон Хёнг Мин ўйинга киритиб беради.

  • 23'

    Ихеначо ҳужумга ўтиб кета олмади, Хьёйбьерг ва Алдервейрелд фаол ҳимояланишди.

  • 21'

    Мажбурий ўзгариш: Уэсли Фофананинг ўрнига Нампалис Менди ўйинга қўшилди.

  • 20'

    Уэсли Фофана жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмайди.

  • 17'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Льорис тўп йўналишини топа олмади! Варди ҳисобни очди. 1:0!

  • 17'

    Пенальти! "Лестер" пенальти тепади!

  • 16'

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади!

  • 15'

    Варди жарима майдончаси ичида йиқитилди! Бош ҳакам жим! Бу пенальти эди!

  • 15'

    Бергвейн ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.

  • 11'

    Бурчакдан тўпи ўйинга киритилди. Ҳужумда фол, Сеюнжю Уинксни йиқитди.

  • 10'

    Меддисоннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Альдервейрелднинг бошига тегиб майдонни тарк этди.

  • 9'

    "Лестер" секин-аста устунликни ўз қўлига олмоқда.

  • 8'

    "Лестер"да бурчак тўпи. Сеюнжюнинг бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 6'

    Ольбрайтон тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар фаол.

  • 4'

    Алли тўпни йўқотди. Фофана ўйинни фаол бошлади.

  • 3'

    "Тоттенхэм"нинг навбатдаги ҳужуми ҳимоячиларнинг фаоллиги туфайли қолдирилди.

  • 2'

    Сон жарима майдончаси ичида ёлғиз қолдирилди, бироқ у тўпни шерикларига етказиб бера олмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!