"Лестер" сўнгги дақиқаларда "Тоттенхэм"дан 3 та гол ўтказиб юборди ва мағлуб бўлди (видео)

Англия премьер-лигасининг сўнгги 38-турида “Лестер” ўз майдонида “Тоттенхэм”ни қабул қилди.

“Кинг Пауэр” стадионида кечган драматик ўйин 2:4 ҳисобида “шпорлар”нинг иродали ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Тоттенхэм”га ғалаба келтирган голларни Харри Кейн 41', Каспер Шмейхель 76' (автогол) ва Гарет Бэйл 87', 90' киритди. “Лестер” сафида ҳар иккала голга ҳам Жейми Варди 18', 52' муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!