"Лестер" таркибни кучайтирадиган футболчиларни кўз остига олиб қўйди
"Лестер" июнь ойи охирида эркин агентга айланадиган "Саутгемптон" ҳимоячиси Райан Бертран билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.
Таъкидланишича, Бертран “тулкилар”нинг муаммоли позициясини мустаҳкамлашнинг ягона варианти эмас. "Лестер" устози Брендан Рожерс бу борада "Аталанта"нинг 26 ёшли ҳимоячиси Робин Госенсни ҳам кўз остига олиб қўйган.
Бундан ташқари, "Спортинг"нинг 18 ёшли истеъдли футболчиси Нуну Мендеш ҳам шимолий ирландиялик мутахассисни ўзига жалб қилган.
Бертран жорий мавсум АПЛда жами 29 та ўйинда майдонга тушди.
Госенс бу мавсум А Серияда 32 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 11 та гол ёздириб қўйди.
Мендеш якунланган Португалия чемпионатида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Фикрлар