"Лестер" клуби бош мураббийи Брендан Рожерс ўзининг собиқ жамоаси – “Ливерпуль” жорий мавсум АПЛ чемпионлигига муносиб эканини таъкидлади.

“Ливерпуль” совринга муносиб. У барқарорлик бўйича мамлакатнинг энг зўр жамоаси бўлди. Улар олий даражадаги ўйинлар намойиш этишди. Агар уларга чемпионлик берилмаса, жуда афсусланарли бўлади. Шубҳасиз, булар унга муносиб”, - дейди Рожерс.

Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа 29 турдан сўнг премьер-лига мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган “Манчестер Сити”ни 25 очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)