Левандовски 10 йил бирга ишлаган агенти билан ҳамкорликни тўхтатди
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби форварди Роберт Левандовски агентини ўзгартирди.

Берилган маълумотларга кўра 29 ёшли польшалик футболчи ўзининг 10 йил бирга ҳамкорлик қилган Цезар Кухарски билан ҳайрлашган. Левандовскининг янги агенти ким бўлиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ тўпурар футболчи ёзда “Реал”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.