
Левандовски "Барса" амалга ошираётган трансферлар ҳақида гапирди
Роберт Левандовски "Барселона"га ўтгани борасида фикр билдирди.
Каталония клуби 33 ёшли ҳужумчи учун "Бавария"га 45 миллион евро тўлайди. Шунингдек, келишувда 5 миллион евро бонус ҳам кўрсатилган.
"Барселона"да ўтган мавсум муаммолар бўлди. Шундай бўлса-да, жамоа юқори потенциалга эга. Айни вақтда улар бир қатор яхши трансферларни амалга оширди.
Ўйлашимча, "Барса" ўз даражасига қайтиш учун тўғри йўлда. Менинг мақсадим "кўк-анорранглилар" билан кўплаб совринлар ютиш", - деди польшалик форвард.
Фикрлар