
Левандовски “Барса” трансферидан хавотирга тушиб қолди
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ўз таркибини “Манчестер Сити” тарбиялаган моҳир ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан кучайтирмоқда.
El Nacional нашрининг ёзишича, бу трансфер “Барселона”нинг сўнгги йиллардаги энг зўр тўпурари Роберт Левандовскининг тинчлигига путур етказди. Август ойида 37 ёшни қарши оладиган польшалик форвард клуб уни секин-аста четга суришини ҳис қилмоқда.
Манбага кўра, Маркус Рэшфорд аслида қанот ҳужумчиси бўлса-да, ҳужум марказида ҳам самарали ўйнай олади ва бу позицияда Роберт Левандовскига яхшигина рақобат кўрсатиши мумкин.
Левандовски 2025-2026 йилги мавсум ўзи учун Каталонмя клубидаги охиргиси бўлиши мумкинлигини билади.
Янги мавсумда польшалик легионер ўйин вақти қисқаришига тайёр бўлиши керак. Қолаверса, Маркус Рэшфорд “Барса”да яхши ўйнаб кетса, Левандовскининг 2026 йилнинг 30 июнида тугайдиган шартномаси узайтирилмаслиги мумкин.
Фикрлар