Левандовски “Барса”даги ишларга норозилик билдирди

Катта умидлар билан ўтган йили “Бавария”дан “Барселона”га трансфер қилинган Роберт Левандовски каталонияликларнинг ҳужум чизиғидан норози бўляпти.

- Кейинги пайтда менда гол уриш учун имконият сезиларли даражада камайиб кетди, чунки хавфли вазиятларни ўзим яратишимга тўғри келяпти.

Бизга ҳужумкор футболчилар етишмаяпти. Ёнимда Ферран Торрес ва Ансу Фати бирга ўйнаса, шу икки ўйинчи билан кўпроқ вазиятларни ярата оляпмиз, - деди роберт Левандовски.

Испания чемпионатининг дастлабки уч турида польшалик форвард ўз ҳисобига битта гол ва битта ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!