Левандовски "Барса"дан кетадими?

Каталониянинг "Барселона" клуби марказий ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Бу ерда менга ҳамма нарса мос келади, "Барселона"да ўзимни қулай ҳис қиляпман." Мухлислар мени ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Ўйлайманки, мен тўғри жойдаман. Жамоа тўғри йўналишда кетмоқда, футболчилар энди бор эътиборларини ўз мақсадларига эришишга қаратишган", - дея полшалик тўпурарнинг сўзларини келтирмоқда "Marca" нашри.

Аввалроқ матбуотда каталонияликлар Левандовскини сотиш ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Жорий мавсумда Роберт 17 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!