Левандовски “Барса”га қимматга тушяпти

35 ёшли форвард Роберт Левандовски “Барселона” билан жуда манфаатли шартнома тузгани ошкор бўлди.

Cadena Ser нашрининг таъкидлашича, каталонияликлар польшалик ҳужумчига навбатдаги икки мавсум учун умумий ҳисобда 58 миллион евро маош тўлаши керак.

Келаси мавсум Робертнинг солиққа тортилгунича оладиган маоши 32 миллион еврони ташкил қилмоқда. Форвард 2025-2026 йилги мавсумни ҳам “Барселона”да ўтказса, яна 26 миллион евро мояна олиши керак.

Бундан ташқари, агар жамоа чемпион бўлса, унга 600 минг евро, требл қайд этса, икки миллион евро бонус тўланади.

Левандовски келаси мавсумдаги барча учрашувларнинг  55 фоизидан камида қатнашса, клуб у билан шартномани бекор қилиш имконига эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!