Левандовски "Бавария" билан хайрлашди (Фото)

"Бавария" футболчиси Роберт Левандовски бугун Мюнхен клуби билан сўнгги бора машғулотларда иштирок этди. 

Машғулотлардан сўнг польшалик вингер ўз жамоадошлари ҳамда бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан хайрлашди. 

Журналист Фабрицио Романо берган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" унинг трансфери борасида "Бавария" билан келишувга эришиб бўлган. Тез орада расмий хабар чиқиши тахмин қилинмоқда. 

Қайд этиш лозим, Робертнинг трансферидан немис гранди 50 миллион евро ишлаб олиши кутилмоқда. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!