Левандовски “Бавария” машғулотларига бойкот эълон қилади. Агарда...

"Барселона" "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски учун янги таклиф тайёрламоқда.

Польшалик ҳужумчининг трансфери ҳақидаги “сериал” бир неча ойдан бери давом этмоқда. Левандовскининг "немис машинаси" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Робертнинг ўзи фаолиятини Каталония клубида давом эттирмоқчи эканлигини бир неча бор таъкидлаган, бироқ "Бавария" раҳбарияти футболчидан шартномасининг охиригача ўйнаб беришини талаб қилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, "Барселона" польшаликка яна бир таклиф жўнатмоқчи ва унга кўра, форварднинг трансфери учун 50 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини билдирган.

Агар, мюнхенликлар бу таклифга ҳам рози бўлмаса, Левандовски  "Бавария"нинг мавсумолди машғулотларига бойкот эълон қилишга тайёр эканлиги хабар қилинган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!