Левандовски “Бавария” мухлисларига таъсирли хат йўллади

Кеча “Барселона” билан шартнома имзолаган “Бавария” собиқ футболчиси Роберт Левандовски мюхенликлар раҳбарияти, мухлислар ва жамоатчилик билан хайрлашди.

“Жамоадошларим, клуб ходимларим, “Бавария” раҳбарияти ва мени доим қўллаб-қувватлаган ҳамда клуб учун совринлар ютишимда ёрдам берган барчага раҳмат айтмоқчиман.

Мен жамоадошларим билан фахланаман. Улар дунёдаги энг зўри. Мухлисларига эса алоҳида раҳмат айтмоқчиман, чунки улар "Бавария"ни ўзига хос клубга айлантирган. Мен бу жамоа ва унинг мухлислари билан 8 йилни ажойиб тарзда ўтказганимдан фахрланаман. Ваъда бериб айтаманки, “Бавария” менинг қалбимда абадий қолади”, — дейди Роберт Левандовски ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Эслатиб ўтамиз, кеча “Барселона” польшалик голеадор билан шартнома имзолаганини расман маълум қилди. Трансфер сумманси 45+5 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!