Левандовски Бельгияга учралган йирик мағлубиятдан сўнг: "Мен чарчагандим"
УЕФА миллатлар лигаси 2-туридан ўрин олган Бельгия - Польша ўйинида мезбонлар йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувдан сўнг польшаликлар юлдузи Роберт Левандовски ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"69-дақиқада мен ўзгартирилишим керак эди. Афсуски, мен керагидан кўп майдонда бўлдим.
Ҳар бир баҳсда 90 дақиқа ўйнай оламан, дея олмайман. Мавсум якунланди ва танада чарчоқ аломатлари сезилиши табиий.
Бу беллашувда ҳужумчилар ҳам ҳимояга қайтиб, ёрдамга келиши лозим эди. Шу сабаб биздан катта куч талаб қилинарди. Бундай пайтда ҳужумга ўтиш қийин бўлади", - деди "Бавария" ҳужумчиси.
Фикрлар