Левандовски Бундеслига тарихига кирди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби форварди Роберт Левандовски жорий мавсум ҳам Бундеслига тўпурарига айланди.

Таъкидлаш керакки, польшалик футболчи бу мавсум чемпионатда 30та учрашувда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 29та тўп киритишга эришди. У бу борадаги ўзининг энг яқин таъқибчисини нақд 14та голга ортда қолдириб юборди.

Эътиборлиси, Левандовски Бундеслига тарихида 3 марта тўпурарликни қўлга киритган илк легионер футболчига айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)